21−24 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи минтақасидан совуқ ва нам ҳаво оқимларининг кириб келиши кутилмоқда.

Ўзгидромет хабарига кўра, бу давр мобайнида мамлакат бўйлаб ёғингарчиликлар (ёмғир, айрим жойларда қор) ёғиши кутилмоқда.

21 ноябрь куни шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

22−24 ноябрь кунлари республика бўйлаб ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кечаси 0…-5, айрим жойларда-8 даражагача, кундузи эса −2…−7 даражагача пасайиши кутилмоқда.