Пайшанба, 14 ноябрь куни тахминан 3:30 да Жиззах вилоятида «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 956-километрида содир бўлган ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди, дея хабар қилди ИИВ Тергов департаменти.

25 ёшли ҳайдовчиси бошқариб келаётган Cobalt автомобили қайрилиб олаётган М. Т. 34 ёшли А. Н. бошқарувидаги MAN юк машинасининг тиркамаси билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида Cobalt тўлиқ ёниб кетган. Унинг салонида бўлган 32 ёшли аёл Е. С. ҳодиса жойида вафот этган. Яна бир йўловчи — 3 ёшли А. А. олган тан жароҳатлари сабабли Сардоба туман тиббиёт муассасасида шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан ҳаётдан кўз юмди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси М. Т. тан жароҳатлари билан Пахтакор туман шифохонасига ётқизилди.

Ҳодиса юзасидан Жиззах вилоят ИИБ ҳузурадига Тергов бошқармаси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.