Бугун Ўзбекистон ҳудудида кун давомида Ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келади, дея хабар беради Ўзгидромет матбуот хизмати.

Ҳавонинг ҳарорати республиканинг аксарият қисмида + 12… + 17 даража атрофида бўлиши ҳамда кўп йиллик ўртача кўрсаткичларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари антициклон таъсири давом этади. Республикада ҳаво босим бироз баландроқ бўлиб, булутли об-ҳаво кутилмоқда. Эрталаб ҳавонинг совиши сабабли термометр устунлари 0… + 5 даражадан ошмайди, кундузи ҳаво ҳарорати ўртача 10… + 15 гача исийди.

Ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати меъёрдагидан 1−3 даражагача совуқ атрофида бўлиб туради.