2019 йилрнинг 13 ноябрида «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Корея Республикаси ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим (2019 йилнинг 19 апрелида Тошкент шаҳрида имзоланган) тасдиқланди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.