Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳар, Учтепа туман халқ таълими бўлимининг хўжалик ишлари бўйича мудир ўринбосари Ж.Н. фуқаро Н.Т.га «Шеробод Агросаноат касб-ҳунар коллежи»ни 2007−2010 йилларда ўқиб тамомлаганлиги ҳақидаги қалбаки дипломни 2 200 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.