Ўзбекистон ФВВ 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги хусусий уйда содир бўлган газ чақнаши юзасидан ўтказилган текширув тафсилотларини эълон қилди.
Махсус ишчи гуруҳининг дастлабки хулосасига кўра, уйга носоз ер ости газ қувуридан газ сизиб чиққан.

Тўпланган газ чақнаган ва дераза ромлари, эшик ва деворларни отиб юборган, натижада темир-бетон қопламалар бузилган.

Фавқулодда ҳолат «Сурум» маҳалласидаги Намунали уй кўчасида намунавий лойиҳа асосида қурилган 1- уйда содир бўлган.