Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси врач-лаборанти Шоира Р. фуқаро Сайера Б.ни ушбу шифохонага ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини талаб қилиб, олаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш. Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.