Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 11 ноябрдаги қарори билан Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Шу кунга қадар Б.Шермуҳаммадов Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси миллий қадриятлар, маънавият ва маърифатни ўрганиш ҳамда ривожлантириш шўъбаси бош консультанти лавозимида фаолият юритган.