2019 йил 12 ноябрь куни соат 00−10 ларда Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Бошдархон маҳалласида яшаган Ҳамид Т. (1986 й.т. якка тартибдаги тадбиркор) турмуш ўртоғи Дилором В. (1994 й.т., уй бекаси) билан ўзаро жанжаллашиб, уни қўллари билан бўғиб ўлдириб, сўнгра яшаш уйида арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбут котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.