Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи беш фуқаро 26 ёшли аёлни зўрлаганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ бирлашган таҳририятлари сайти хабар қилди.

Октябрь кунларидан бирида кечаси тахминан 1:30 атрофида беш эркак (барчаси 30 ёшдан катта) аёл кишини мажбуран машинага ўтқазиб, кимсасиз ерга олиб борган ва уни зўрлаган.

Барча гумондорлар қўлга олинди, уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 118-модда 2-қисми (зўрлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Қайд этиш жоизки, «Постда» ҳодисада қисман жабрдийдани ҳам айблаган.

«Ҳайратланарлиси эса, эътибор берган бўлсангиз, воқеа ярим тунда содир этилган. Ҳақли савол туғилади: ёш қизнинг шу пайтда сабабсиз кўчада юришига ота-онаси қандай йўл қўйиб берди экан», — деб ёзади газета.