Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги «Олтинкўл» ва «Олмазор» маҳалларида лўли миллатига мансуб 3200 нафар фуқаро учун 780 та уй қурилди, дея хабар берди ЎзА. Аввал улар ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган, ҳозирда турмуш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган уйларда яшаб келаётган эди.Эски уйлар.

Янги мавзе 35 гектардан зиёдроқ майдонга жойлашган, ҳозирда у ерда ободонлаштириш ишлари якунига етказилмоқда. Уларни қуришга давлат томонидан 150 млрд сўм ажратилди.

Янги мавзе.

Маҳаллаларда иккита тикув цехи, мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти қурилди. Шунингдек, 10 километрдан зиёд автомобиль йўллари, 8 км электр, 3 км сув тармоқлари тортилди.