Фаолиятидаги айрим камчиликлари учун Ғузор тумани ҳокими С.Бобоқуловга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан, хайфсан берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи ҳам ўзгарди.
Вилоят пенсия жамғармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Юсупов Файзулла Ёқубович вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.