Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан совуқ ҳаво оқимлари кириб келди, дея хабар берди Ўзгидромет. Мамлакат шимолида ҳаво ҳарорати 7−10 даражага тушди ва + 9 … + 14 даражани ташкил этди.

Душанба куни антициклон республиканинг бутун ҳудудига кириб борди. Ушбу совуқ ҳаво оқими таъсири остида об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати пасайиб, + 10 … + 13 даража атрофида бўлади.

Ҳафта охирига қадар мамлакат ҳудудига салқин ҳаво массаси таъсир қилади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0 … + 5, 12 ноябрда кечаси −1 … −3 даражага, кундузи + 10 … + 15 даража атрофидани ташкил этади

Ўзбекистон шаҳарлари учун об-ҳаво маълумоти