11 ноябрь куни тахминан 8:30 да Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани «Сурум» маҳалласи Намунали уй кўчасида иситиш қозонидан газ сизиб чиқиши портлашга сабаб бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш ва уй томининг қулаши натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўзбекистон ФВВ яна тўрт киши турли дажаражаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига жойлаштирилганини хабар қилди.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.