Куни кеча Янгиер шаҳар ҳокимлиги ва Инвестиция ва ташқи савдо бўлими томонидан Янгиер эркин иқтисодий зонаси ҳудудида бир йўла иккита тўғридан тўғри хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳалар қурилишига старт берилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Улардан бири 2020 йил IV чоракда ишга тушириш режалаштирилган ҳар хил турдаги газаблоклар ишлаб чиқаришга мўлжалланган Хитой инвесторлари иштирокидаги «NANOBLOCK» МЧЖдир.

Корхонанинг умумий қиймати 7,5 млн АҚШ долларни ташкил этиб, маҳсулотларнинг 70 фоизи экспорга мўлжалланган.

Навбатдаги лойиҳа афғонистонлик инвестор «YANGIYER FLOUR TRADING» МЧЖ раҳбари Шафиқ Алимига тегишли бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 3,5 млн АҚШ долларини ташкил қилади.

Корхона бўғдойни қайта ишлаб ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. 2020 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилётган мазкур корхона маҳсулотлари 100 фоиз экспортга йўналтириш кўзда тутилмоқда.

Хар иккала лойиҳалар ишга тушиши натижасида 130 дан ошиқ янги иш ўринлари яратилади. Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкунки, Янгиер «ЭИЗ» ҳудудида бугунги кунда ун маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Inter Greyn» МЧЖ корхонаси мавжуд.

Мазкур корхона 2018 йилда ишга туширилган бўлиб, бугунги кунда корхона томонидан 6,5 млн АҚШ долларлик инвестиция жалб қилинган ва 4,0 млн АҚШ долларлик экспорт амалга оширилган. Бу Янгиернинг 75 фоиз экспорт кўрсаткичини ўз ичига олади.