Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида совуқ тушиши, қор ёғиши ва ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли йўлларда кутилмаган ҳолатлар содир бўлиши мумкинлиги муносабати билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобил транспортининг бошқа турларида мазкур мамлакатга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий рискларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Aқмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7−717−295−45−87, +7−777−218−20−10 (Телеграм, Ватсапп Имо); Aқтау шаҳридаги Бош консулхонага (Aқтўбе, Aтирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: +7−29−277−71−17, +7−777−599−00−50, +7−777−599−00−51); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7−727−299−20−70, +7−727−390−26−16) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.