Бир неча кун давомида Ўзбекистон ҳудудида ҳукмронлик қилган совуқ ҳаво оқими бугун ва эртага чекинишни бошлайди, дея хабар қилди Ўзгидромет.

Тунги совуқ ҳарорат бир оз юмшайди, кундузги ҳарорат эса кўтарилади. Кам булутли об-ҳаво сақланиб қолади, кечаси ҳаво ҳарорати 0…+5, кундузи — +12…+17 даража атрофида бўлади. Синоптикларнинг маълум қилишича, бу кўп йиллик ўртача кўрсаткичларга яқин.

Якшанба куни Қозоғистон ҳудуди орқали навбатдаги совуқ ҳаво оқими кириб келади. Натижада Ўзбекистонда булутли об-ҳаво оқими таъсири остида қолади, ҳаво ҳарорати 2−3 даражага пастлайди.