Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Ориф Алибоевич Бўтаев Ўзсаноатқурилишбанк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz»нинг банк секторидаги ахборот манбалари хабар қилди.

Ориф Бўтаев (1983 й. т.) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2006) ва Банк-молия академияси (2012) битирувчиси.

У ўтган йилнинг ноябрида Марказий банк раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Унга қадар МБнинг Кредит маълумотларининг давлат реестрини юритиш департаментини бошқарган.