Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилди «Газета.uz»нинг парламент юқори палатасидаги ахборот манбаси.

Светлана Ортиқова (1962) — Тошкент давлат юридик университети битирувчиси. 2010−2014 йилларда Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалари қўмитасини бошқарган.

2014 йилда у Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. 2015 йилда Сенат раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.