Жорий йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон ҳудудида 9384 та ёнғин содир бўлиб, уларда 88 киши ҳалок бўлди, 240 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Жами ёнғинларнинг 69,3 фоизи аҳоли пунктларида, 9,5 фоизи тадбиркорлик субъектлари объектларида, 5,3 фоизи транспорт воситаларида ва 1,3 фоизи давлат объектларида содир бўлди.

Ёнғинларга асосан очиқ олов билан эҳтиётсиз муносабатда бўлиш (38,9%), электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш (30,1%), носоз иситиш печлари (11,1%), болалар ўйинқароқлиги (9,9%) ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (4%) сабаб бўлган.

Ўт ўчирувчиларнинг тезкорлиги натижасида 35 киши, 1271 та ҳайвон, 123 дона турли техникалар, шунингдек, 298 млрд сўмдан зиёд қийматдаги бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари ҳамда 95 млрд сўмлик мол-мулк қутқарилди.