Ҳукуматнинг 2019 йил 2 ноябрдаги қарори билан 2019−2020 йилларда Хоразм вилоятининг Хива туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Дастурнинг асосий устувор йўналишларидан бири туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини оширишдан иборат.

Дастурга кўра, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий инфратузилма ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун жами 187 та лойиҳани амалга ошириш ва 674 та янги иш ўрнини яратиш назарда тутилган.


https://t.me/huquqiyaxborot