Бектемир тумани ИИО ФМБга 37 ёшли Шаҳноза И. мурожаат қилди. Унинг мурожаатидан маълум бўлишича, жорий йилнинг май ойи ўрталарида 29 ёшли Муҳаммат М. унга ўғлини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига ўқишга киришида ёрдам бериб, қизи ва жиянини мактабга ўқишга киритишини ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзининг «хизматлари» учун у Шаҳнозадан 1900 АҚШ доллари ва 3.500.000 сўм олган. Аммо ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.