«Ўзкимёсаноат» ва «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятларида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш «комплаенс назорат» (коррупцияга қарши қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат) тизимини жорий этиш бўйича ишлар бошланди, дея хабар қилди Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ишчи органи ҳисобланган Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Бу ишлар БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш» лойиҳаси ва KPMG (Италия) Халқаро аудиторлик компанияси экспертлари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

KPMG экспертлари мазкур лойиҳани халқаро экспертларнинг фаол қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилиши жамиятларда коррупцияга қарши ҳалқаро стандартлар ва амалиётларни самарали жорий этишга имкон беришини, шунингдек жамиятларнинг шаффофлиги, корпоратив бошқарув даражаси ва инвестициявий жозибадорлиги ошишини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, мазкур жамиятларда коррупцияга қарши чораларни самарали амалга оширишда тўпланган тажрибадан бошқа устав жамғармасида давлат улуши бўлган ташкилотларда ва ҳўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши курашнинг умумий йўналишини шакллантириш учун фойдаланиш мумкинлиги қайд этилди.