Бош мураббий Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби 9 ноябрда Тошкентда бўлиб ўтадиган Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйинини эфирга узатиш тўғрисидаги қарорни ўзгартирди. Аввалроқ миллий терма жамоа Ўзбекистон Футбол ассоциациясидан учрашувни намойиш этмасликни сўраган эди, бироқ якунда ўйлаб кўришди, дея маълум қилди ЎФА матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатига Осиё саралаш босқичи доирасида 14 январь куни Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан мураббийлик усулларини кўрсатмаслик ҳамда Қирғизистон билан ўйинга стадионга кўпроқ мухлислар келишига эришиш учун Sport TV телеканалидан ўйинни намойиш этмасликни сўраган эди.

«Бизни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Арабларга қарши ўйинда стадион тўлишига шубҳам йўқ, бироқ биз Қирғизистонга қарши кечадиган баҳсда ҳам ишқибозлар кўп бўлишини истагандик. Шуни ўйлаган ҳолда ва Саудия Арабистонига ўзига хос „сюрприз“ қилиш мақсадида ўйинни ТВ орқали намойиш қилишни истамаган эдик», — дея Вадим Абрамов кўзларини келтириб ўтди Daryo.uz.

Бироқ унинг сўзларига кўра, бу масалани кўриб чиқаётганда вилоятлардаги мухлисларни инобатга олмаган.

«Бироқ бу масалани кўриб чиқаётганда вилоятлардаги мухлисларни инобатга олмаган эканмиз. Менга ҳар хил қўнғироқлар бўлди: ‘Саудия Арабистонидан шунчалик қўрқяпсизми?' деган оҳангда. Йўқ, биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Агар Sport-TV телеканали ўйинни олиб кўрсатишни истаса, марҳамат, намойиш қилаверсин. Бунга қаршилигимиз йўқ. Айтганча, бизга трансляция учун пул берилмайди», — дея қўшимча қилди 57 ёшли мутахассис.