UzAuto Motors (собиқ GM Uzbekistan) сотадиган Chevrolet Trailblazer йўлтанламаси Таиланддан етказиб берилади. Бу ҳақда General Motors матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон учун Trailblazer йўлтанламасларини ишлаб чиқариш октябрь ойи охирида Районгадаги GM Thailand заводида бошланган. Модел яқин ойларда савдога чиқарилиши мумкин, дейилади хабарда.

Фото: General Motors.

GM компаниясининг Жануби-Шарқий Осиё бўйича президенти Хектор Вилларреалнинг маълум қилишича, тўлиқ узатмали SUV билан жиҳҳозланган пишиқ, ишончли ва қулай Trailblazer Ўзбекистоннинг ўзгарувчан йўл шароитларига мос.

У Ўзбекистонга жаҳон сифатларидаги автомобиль етказиб берилади, чунки Таиланддаги автомобиль ва дивигателларни ишлаб чиқарувчи GM заводлари ишлаб чиқариш сифатида бўйича дунёдаги энг яхши заводлар ҳисобланади.

Баҳорда GM Uzbekistan учта янги модел — Chevrolet Trailblazer, Equinox ва Traverse автомобилларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириши маълум қилинган эди.