Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 2 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 17:20 да Манғистау вилояти ҳудудидаги Тажен — Бейнеу автомобил трассасида Ўзбекистон фуқароси Ж.Ж. бошқаруви остидаги автомобил ҳалокатга учради. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси Ш. Х. вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳайдовчи ва бошқа 5 нафар ватандошимиз енгил жароҳатлар олган ва даволанишга муҳтож эмас.

Бейнеу тумани Ишки ишлар бўлинмаси йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан тезкор алоқа ўрнатган.