Телеграм мессежеридаги MILITSIYA_UZB канали орқали фуқаролар орасида бўлган ички ишлар ходими тўппонча тираб «отаман қоч» деб бақирган видеоси тарқатилди.

Видеода тасвирланишича, ички ишлар ходими фуқараролар билан ниманидир талашмоқда. Ёки кимнидир олиб кетиш ҳаракатида. Ўзига фаол қаршилик қилингани оқибатида тўппончасини чиқариб «отаман қоч» деб бақирган. Мазкур воқеанинг қаерда бўлгани ҳозирча аниқ эмас.