Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Боғдор маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида таъмирлаш ишларини олиб бораётган ёлланма ишчиларни электр токи урди. Ҳодиса хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани сабабли содир бўлди, дея хабар берди Postda.uz нашри.

Қайд этилишича, Хонқа тумани Катта куч маҳалласида яшовчи уч йигит биргаликда кўтарган темирдан ясалган ҳавоза вақтда тепадан ўтган электр симига тегиб кетган. Оқибатда уларни электр токи урди. Йигитлардан иккиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Яна бири шифохонага ётқизилди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.