2019 йил 25 октябрь куни Чироқчи туманидаги 89-умумий ўрта таълим мактабининг 8-«б"синф ўқувчиси Холдоров Жамшид Бобур ўғлини мактабнинг ўқувтарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев синфхонадаги ўқувчилар олдида урганлиги ҳамда шаъни ва қадр-қимматини ерга урувчи ҳақоратли гапларни айтганлиги сабабли ўқувчининг бобоси Х.Тўраев мактабга келиб, А.Худайбердиевга нисбатан у айтган ҳақоратли гапини исботлаб беришини, агар исботлаб бермаса, унга нисбатан эътироз билдириб тегишли жойларга мурожаат қилишини билдирган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан 89-умуий ўрта таълим мактаби ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев қаерда эканлиги суриштирилганида, 2019 йил 28 октябрь куни соати 12−00дан туман тиббиёт бирлашмасидаги терапия бўлимида ётиб даволанаётганлиги аниқланди ва А.Худайбердиев билан суҳбат ўтказилганда, ўқувчиси Холдоров Жамшид Бобур ўғлини урмаганлиги ва ҳақорат қилмаганлигини айтди.

89-умуий ўрта таълим мактаби ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев касалхонадан чиққандан кейин фаолияти тўлиқ ўрганилиб, амалдаги қонунчиликка асосан чора кўрилади.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ўрганиш ҳолатлари давом эттирилмоқда.