3−5 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал районлари (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар берди.

3 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларга ёмғир ёғади. 4 ноябрда республика бўйича ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 18−23 метргача, шиддат билан эсганда секундига 25−28 метргача етиши кутилмоқда.

4−5 ноябрда республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0−5 даража илиққача тушиб кетади, айрим жойларда 1−2 даража совуқ билан аёз кузатилиши мумкин, кундузи ҳарорати 8−13 даражагача илиқ, мамлакатимиз шимолида ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3−8 даражагача илийди.