Жорий йилнинг 28 октябрь куни телеграм мессенжерининг «Милиция UZB» каналида «PPX» ходимларига ҳамма нарса мумкин деган видео бу" номи билан видеотасвир тарқалган эди. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, шу йилнинг 23 октябрь куни соат тахминан 09.50 ларда Яккасарой тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Навбатчилик қисмига Яккасарой тумани «Тўқимачи» маҳалласи «Сафдош» кўчасида «Nexia» русумли автауловга фуқаролар томонидан шикаст етказилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ўз навбатида, мазкур видео тасвирда акс этган «УАЗ» русумли автоуловни бошқариб кетаётган ППХ бригадасининг ходимидан воқеа жойига етиб бориш сўралган ва ходим воқеа жойига зудлик билан етиб бориш учун ҳаракатланганида ушбу ҳолат юз берган. Мазкур ҳолат юзасидан ходим билан тушунтириш ишлари олиб борилди.