2019 йилнинг 31 октябрь куни соат 06:26 да Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 15-даҳасидаги кўп қаватли 23-уйнинг 31-хонадонида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш техникалари юборилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга 7 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06:44 да ўчирилган.

Ёнғинни бартараф этиш вақтида ушбу хонадонга меҳмонга келган икки нафар фуқаро: 1955 йилда туғилган В.Г. ва 1949 йилда туғилган Л.Г. ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқарилган (ҳозирда аҳволи қониқарли).

Ёнғиндан уйнинг 45 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида уйнинг 5 кв.метр майдонда хона жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодисанинг тахминий сабаби, маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолишдан. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.