Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги иккинчи идорасини Андижонда очди, дея хабар қилинди банк сайтида.

«Ҳудуд салоҳияти юқори эканини тан олган ҳолда Фарғона водийсида ЕТТБ идораси очилмоқда. Андижон идораси асосан экспертлар маслаҳатлари, ўқитиш ва турли молиявий воситалар ёрдамида кичик ва ўрта бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлайди», — дейилади хабарда.

ЕТТБ 2017 йилда Тошкентда ваколатхонасини очган ҳолда ўн йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаган эди. Бугунги кунда банк Ўзбекистон иқтисодиёт секторларида 70 та лойиҳага 1,3 млрд доллар инвестиция киритди.