30 октябрь куни соат 00:20 да Тошкентнинг Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида учта автомобиль тўқнашуви содир бўлди, дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Nexia автомобили ҳайдовчиси 33 ёшли Салим Р. светофорда тўхтаб турган 27 ёшли Акромжон Ч. бошқарувидаги Matiz билан тўқнашув содир этди.

Зарбадан Matiz автомобили йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланиб келаётган 35 ёшли Аҳролбек Ю. бошқарувидаги Spark билан тўқнашди.

ЙТҲ натижасида Акромжон Ч. тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилди. Matiz автомобилининг 19 ёшли йўловчиси Даниел А. олган жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмди.