Қашқадарё вилоятанинг Қамаши тумманидаги Бобуртепа қишлоғи ҳудудида «УАЗ» автомобилининг йўлдан чиқиб кетиши натижасида бир киши ҳаётдан кўз юмди ва 10 киши турли даражада тан жароҳатлари олди. Ҳодиса 29 октябрь куни тахминан 11:00 да содир бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Жабрланганлар Қамаши шошилинч рдам бўлимига олиб борилди, уларнинг уч нафари шифохонага ётқизилди, етти нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилди.

Стационар ётқизилган беморлар: С.А. (1996) «Бош миянинг оғир даражада лат ейиши, бўйин умуртқасининг ёпиқ синиши, орқа миянинг лат ейиши» ташхиси, Т.Б. (1980) «Бош миянинг оғир даражада лат ейиши, мия шиши» ҳамда И.А. (1995) «Юз соҳасида кўплаб шилинган жароҳатлар» ташхиси билан даволанмоқда.