Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида судья Т.Қодиров раислигида турмуш ўртоғини ваҳшийларча ўлдирган А.Б.га нисбатан суд иши бошланди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича вилоят суди судья катта ёрдамчиси Отабек Қодиров Zarnews.uz сайтига маълум қилди.

Судланувчи А.Б. 2019 йил 7 август куни соат 14:30 ларда Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани Ғойиб ота маҳалласида, жойлашган «Челак деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамияти ҳудудида тадбиркор В.Г.га тегишли савдо растасига сотиш учун қўйилган ошхона пичоғи билан 1993 йилда туғилган турмуш ўртоғи Н.Г.ни қасддан ўлдириш мақсадида чап кўкрак қафаси орқа соҳасига икки марта зарб билан урган.

Н.Г. «Челак деҳқон бозори» ҳудудидаги 41-сонли дорихонага қочиб борганида А.Б. жиноий мақсадини охирига етказиш мақсадида унинг ортидан таъқиб қилиб, қўлидаги ошхона пичоғи ёрдамида ўташафқатсизлик билан ҳаёти учун муҳим чапўпка ва чапкурак соҳаларига, чап елка бўғими вачап қўлтиқ ости соҳаларига пичоқ билан 9 марта зарба берган. Оқибатда Н.Г. воқеа жойида вафот этган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосасида Н.Г.нинг ўлими етказилган тан жароҳатидан кейин ўткир қонкетиш билан кечган организмининг қонсизланиши оқибатида юз берганлиги, оғирлик даражаси бўйича оғир танжароҳати гуруҳига кириши аниқланган.

Судланувчи А.Б. ўзининг ғайриқонуний жиноий ҳаракатлари билан жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда, яъни ўташафқатсизлик ва безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж, л» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.