Тошкент вилоятида эконазорат инспекторлари Қуйичирчиқ ободонлаштириш бошқармаси автотранспортдан оқава сувларни Чирчиқ дарёсига қуйилишининг олди олинди, дея хабар қилди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси «Газета.uz»га.

Оқава сувлар Қуйичирчиқ туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг топшириғи билан бошқармага тегишли автотранспорт воситаси қувури орқали тўкилаётган бўлган.

Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 82-моддасига мувофиқ, айбдорлардан ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида жарима ундирилиши мумкин. Ҳозирда тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда, дейилади хабарда.