Шанба, 26 октябрь куни белорус ОАВ вакиллари Ravon R2, R3 ва R4 автомобилларида Тошкент-Минск автосафарини бошлади. 4000 кмдан зиёд узунликдаги сафар Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Беларусь ҳудудларидан ўтади. Бу ҳақда UzAuto Motors матбуот хизмати хабар қилди.Tut.by, Onliner.by, Av.by, Abw.by интернет нашрлари журналистлари автосафар таассуротларини ёритиб боради. Улар Ўзбекистонга ташриф вақтида Асакадаги заводда ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар. Ташкилотчилар ва иштирокчиларнинг таъкидлашларича, автосафардан кўзланган мақсад — белорус исеъмолчиларига ўзбек автомобиллари ишончлилигини намойиш этишдан иборат.

Spot.uz нашрининг ёзишича, апрель ойи бошида UzAuto Motors Nexia R3 ва R4 моделларининг илк партиясини жўнатган. Компания 2019 йил экспорт салоҳиятини ривожлантириш йили деб эълон қилингани, шу муносабат билан янги экспорт бозорларини жалб қилиш бўйича ишлар давом эттирилаётганини маълум қилди.