20 ноябрь 2019/2020 ўқув йилида ОТМлар бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий Telegram-каналида хабар қилинишича, бу Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 21 октябрдаги қарорида ўз аксини топди.

Қарорни қабул қилишда кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатлари инобатга олинди.