Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон армия ўйинлари ҳамда Абу-Дабида ўтган «Катта Дубулға» турнирида муваффақиятли иштирок этган ҳолда, жами 8 та медални қўлга киритди. Кеча ушбу спортчилар Ўзбекистонга қайтиб келди, дейилади Olamsport.com хабарида.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида терма жамоа делегациясини тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Абу-Даби турнирида терма жамоамиз аъзоларидан Диёрбек Ўразбоев (-60 кг) ва Ҳикматуллоҳ Тўраев (-73 кг) бронза медали ҳамда Токио олимпиадаси йўлидаги қимматли 500 рейтинг очкосини қўлга киритганди.

Бутунжаҳон армия ўйинларида харбий дзюдочилар 2 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишган эди.

Армия ўйинларидаги медаллар:

Олтин медаль

-66 кг: Артём Штурбабин

-73 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев


Кумуш медаль

-66 кг: Муҳриддин Тиловов

+100 кг: Бекмурод Олтибоев


Бронза медаль

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-70 кг: Гулноза Матниязова


Абу-Дабидаги медаллар:

-60 кг: Диёрбек Ўразбоев

-73 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев.