26 октябрь куни Зарбдор туманида ўтказилган навбатдаги сессияда туман ҳокими этиб 2013 йилдан буён Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Рўзиев Зафар Шаропович тайинланди, дея хабар қилди Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.


Ойбек Ашурматов.

Шунингдек, Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда шу пайтгача Зарбдор тумани ҳокими бўлган Ашурматов Ойбек Шодмонқулович Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Ойбек Ашурматов Зарбдор тумани ҳокими сифатида 2018 йил 13 августдан буён ишлаб келаётган эди.


Маҳмуд Холбутаев.

Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги сессияда эса Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Зоир Мирзаев ўрнига 2018 йилнинг 29 октябрдан буён Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Холбутаев Маҳмуд Парсаматович туман ҳокими сифатида таништирилди.