Тошкент метрополитенинг Сергели ер усти тармоғини келгуси йил Наврўз байрами (21 март) арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалига «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси бош менежери, бош муҳандиси Зафар Махаматов маълум қилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пайшанба куни тармоқ қурилиши жараёни билан танишди.

Узунлиги 7,1 км бўлган янги тармоқда 6 та бекат мавжуд бўлади ва улар Сергели туманини марказ ҳамда Тошкентнинг бошқа туманлари билан боғлайди. Чилонзор йўналишининг «Олмазор» бекати билан боғланиши натижасида Сергелидан охирги «Буюк ипак йўли» (келажакда — ТТЗгача) бекатигача бошқа уловга чиқишга ҳожат қолмайди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 82,6 млн долларни ташкил этиб, унинг 47,5 млн доллардан зиёдроғи давлат ғазнасидан, 35 млн доллари эса Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилади. Бугунги вақтга қадар 42,5 млн долларга яқини ўзлаштирилди.

Лойиҳа бош муҳандиси Суннат Жумабоевнинг («Боштранслойиҳа» институтидан) Сергели йўналишидаги барча бекатлар тўққиз балгача кучдаги зилзилар содир бўладиган ҳудудда жойлашган бўлиб, лойиҳалаштириш даврида бу ҳам ҳисобга олинган.

Янги тармоқдаги бекатлар «Чоштепа», «Тошкент ҳалқа йўли», «Сергели», «Афросиёб», «Қипчоқ» ва «Чинор» деб номланади.

Худди шу куни президент метронинг Юнусобод йўналиши иккинчи босқичи билан ҳам танишди.