Вазирлар Маҳкамаси 21 октябрда 2019−2021 йилларда интернетда миллий контентни ривожлантириш дастурини тасдиқлади. Дастур жаҳон тармоғида билимлар ахборот маконини шакллантириш, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва фойдали веб-ресурслар яратишни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинди.

Дастур миллий веб-ресурслар сони ўсиши, шунингдек, уларни интернет жаҳон ахборот тармоғида илгари суриш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратишни кўзда тутади. Электрон таълим ресурсларини (жумладан ОТМларнинг) ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, мактабларда информатика бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Вазирлик ва ташкилотларга ўз сайтлари ва ижтимоий тармоқларини ўз вақтида янгилаб туриш топширилди. Дастур ҳудудий журнал ва газеталарнинг мессенжерлардаги ахборот каналларини яратишни кўзда тутади. Шунингдек, илм-фан ва таълим соҳаларида кўчирмакашликка қарши курашиш учун рефератлар, мақолалар ва илмий ишлар банки ташкил этилади.

Келгуси йилнинг мартига қадар Википедияда Ўзбекистоннинг таниқли спортчилари ва спорт ташкилотлари ҳақидаги саҳифалар яратилади ва апрель ойида Узнетда «Спорт болалар нигоҳида» портали пайдо бўлади.

Келгуси йилнинг биринчи ярмида интернетда оммалаштириш учун миллий фильмлар портали яратилади.