Ўзбекистон Бош прокуратураси Самарқанд вилояти Пайариқ туманида педагог ходимлари томонидан содир этилган содир этилган қасддан одам ўлдириш жинояти юзасидан баёнот берди.

Қайд эилишича, 24 октябрь куни туманнинг Накурт маҳалласида Азиз С. (1983 й.т. ўқитувчи) ва Хамид Б. (1984 й.т. ўқитувчи) таниши Умид С. (1984 й.т. ветеренария бўлими ходими) билан ўзаро келишмовчилик туфайли жажаллашиб қолади. Жанжал вақтида Умиднинг калтаклаб, қасддан ўлдиради ва уни ўзига тегишли бўлган автомашинаси ичига ўтқазиб, воқеа жойидан яширинади.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан Азиз С. ва Хамид Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «п» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.