25 октябрь кунидан Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарорига асосан, пойтахтда иситиш мавсуми бошланади. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

Қарорга мувофиқ, иситиш мавсумига ўтиш 2 босқичда амалга оширилади:

  • биринчи босқичда — ижтимоий соҳа объектларида (мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида);
  • иккинчи босқичда — кўп қаватли уй-жойлар ва маъмурий биноларда.

Қарорга кўра, иситиш мавсумига ўтиш 30 октябрь кунига қадар якунланиши лозим.

Ўтган йилги иситиш мавсуми 16 октябрдан 23 мартагача давом этган эди.

Пойтахт ҳокимлиги фуқаролардан турар-жойларида иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида муаммолар юзага келса, Тошкент ҳокимлиги қошидаги Коммунал хизматлар бошқарув марказининг 1055 қисқа ва (71) 210−01−87 рақамларига мурожаат қилишларини сўради.