Ольга Забелинская 17−21 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чинчхон шаҳрида бўлиб ўтган велотрек бўйича 40-Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди, дея хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Жанубий Корея, Сингапур, Таиланд, Комбоджа, Гонконг, Индонезия, Япония, Мьянма, Макао, Филиппин, БААдан спортчилар иштирок этди.

Ўзбекистон велопойгачиси 32 очко тўплаган ҳолда гуруҳ пойгасида ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни Жанубий Корея спортчиси На А Рим (28 чко), учинчи ўринни эса Бо Йи Люн (26 очко) эгаллади.

Терма жамоа ҳисобига Беҳзод Раҳимбоев ҳам медал олиб келди. Гуруҳ пойгасида очколар бўйича ўсмирлар ўртасида бронза медалини қўлга киритди.