Сешанба куни Токиода Япониянинг янги императори Нарухитонинг расман тахтга ўтириши билан боғлиқ тантанали маросимлар бошланди. Бу ҳақда Новости ахборот агентлиги хабар қилди.

Император Нарухито Касикодокоро ибодатхонасида ўзининг тахтга ўтирганини эълон қилди ва қасамёдини ўқиб эшиттирди. Япония бош вазири Синдзо Абэ эса ўзининг табрик сўзида императорни халқ номидан қутлади. У императорни Япония давлатининг рамзи ва фахри деб атади.

Маросимда 2000 нафар меҳмон иштирок этди, уларнинг 400 нафари — турли давлатлар раҳбарлари ва вакилларидан иборат бўлди. Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева раҳбарлик қилди.

Нарухито 1 май куни отаси — ҳозирги Фахрий император Акихито 30 йиллик бошқарувдан сўнг ёши ўтиб қолгани сабабли тахтдан воз кечганидан сўнг мамлакатнинг 126- императори бўлди. Бу сўнгги икки юз йил ичида илк бор императорнинг тахтдан воз кечиши бўлди.