Душанба куни Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво оқимларининг кириб келиши кутилмоқда. Ҳафта давомида кам булутли, унча баланд бўлмаган ҳаво ҳарорати ҳукмронлик қилади, дея хабар қилди «Ўзгидромет» матбуот хизмати.

Ҳарорат ўзининг иқлимий меъёрларига яқинлашди — кундузи +18…+23, кечаси +3…+8 даража атрофида. Антициклон таъсири бир неча кун давомида сезилиб туради. Ҳафта охирига бориб шарқда босимнинг пасайишни бошлаши ҳаво ҳароратининг 2−3 даража ошишига олиб келади.

Яқин кунлар учун об-ҳаво маълумотлари