Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан қўшни Тожикистоннинг Шайдон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

19 октябрь куни МН-28-сонли «Қўқон-Шайдон» йўналишининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. ТадбирдаШайдон шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимияти мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди, дейилади хабарда.

Мазкур автобус қатнови йўналиш масофаси 84,5 км бўлиб, Шайдон томонидан «РАХШ-R.M» МЧЖга тегишли микроавтобуслар, Қўқон шаҳридан эса «Мансур Мирзоҳид» МЧЖга қарашли ISUZU автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатилади. Йўлкира нархи 23 минг сўм этиб белгиланди.