Катта лейтенант Мурод Содиқов матбуот хизмати бошлиғи — Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Мурод Содиқов (1984 й. т.) — Давлат санъат ва маданият институтини (2009) тамомлаган. 2004 йилдан 2019 йилга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканалларида тележурналист сифатида фаолият кўрсатган.

Тайинловга қадар сўнгги икки йилда «Ўзбекистон 24» телеканалида сиёсий шарҳловчи бўлиб ишлаган.

Аввалроқ ички ишлар ва мудофаа вазирликларига ҳам янги матбуот котиблари тайинланган эди.